Пентагон Украинага яна 300 миллион доллар ҳарбий ёрдам ваъда қилмоқда

АҚШ Мудофаа вазирлиги Украина учун яна 300 миллион долларлик қурол ва жиҳозлар буюртма қилишини маълум қилди.

Reuters агентлигининг Пентагон мухбирининг сўзларига кўра, ёрдам пакетига лаўзер ёрдамида бошқариладиган ракеталар, Switchblade камикадзе дронларининг янги партияси, Puma разведкачи дронлари, дронга қарши қуроллар, зирҳли машиналар, пулемётлар, ўқ-дорилар, тиббий буюмлар ва тижорат сунъий йўлдошларини кузатиш киради.

«Ушбу эълон Украина Қуролли кучларини янги активлар билан таъминлаш бўйича шартномалар тузиш жараёни бошланганини билдиради», деди Пентагон матбуот котиби Жон Кирби.