Полша, Латвия, Литва ва Эстония Россияни изоляция қилади – Найем

Полша, Латвия, Литва ва Эстония яқин бир неча кун ичида Россия билан чегарани ёпади, бу эса транспортни имконсиз қилади.

Бу ҳақда 4-апрел, душанба куни Украина инфратузилма вазири ўринбосари Мустафо Найем маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта вазирлик Россия ва Беларусдан ҳар қандай йўл ҳаракати тўхтатилишини сўраб ҳамкасбларига расман мурожаат қилган ва «тезкор жавоб» олган.

«Полша, Латвия, Литва ва Эстония яқин 48-72 соат ичида Россиядан тўлиқ изоляция жараёнини бошлайди», деб ёзади Найем.

Унинг тушунтиришича, Россия Федерацияси ва Белорус билан чегаралар бутунлай ёпилади, бунинг натижасида автоуловлар ва барча транспортлар имконсиз бўлиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Полша-Беларус чегарасида кўнгиллилар Россияга юк олиб кетаётган юк машиналарини тўсиб қўйгани хабар қилинганди.