Полша президенти Украинадан келган қочқинларга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунни имзолади

Полша президенти Анжей Дуда украиналик қочқинларнинг қолиш шартлари ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш миқдорини тартибга солувчи қонунни имзолади.

Эслатиб ўтамиз, тегишли қонун лойиҳаси 9-март, чоршанба куни Сейм томонидан қабул қилинган эди. Бир кундан кейин Полша парламентининг юқори палатаси Сенат ушбу қонунга жами 60 та тузатишни қабул қилди. Улар 12 март куни эрталаб Сейм томонидан қабул қилинган.

Шу куни кечқурун президент Анжей Дуда қонунни имзолади.

Янги регламент “Юридик журналда” эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради, лекин 2022 йил 24 февралдан бошлаб қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, таклиф этилаётган қонун Украина фуқаролари, шунингдек, уларнинг турмуш ўртоқлари, агар улар Украина фуқаролигига эга бўлмаса, Полшада бўлиш қонунийлигини кафолатлайди. Бу фақат Россия босқинининг бошидан бери Украинадан Полшага кирган одамларга тегишли.

Урушдан қочган украиналик аёллар томонидан Полшада туғилган болаларнинг қолиши ҳам қонуний бўлади.

Полша президенти Анжей Дуда украиналик қочқинларнинг қолиш шартлари ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш миқдорини белгиловчи қонунни имзолади.

 

Украиналик қочқинларнинг Полшада қолиши 18 ой қонуний деб ҳисобланади, гарчи Сенат буни муддатсиз қилишни таклиф қилган.

Бироқ, Полшада 9 ой бўлгандан сўнг, қочқинлар 3 йил муддатга яшаш учун рухсат олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

Қабул қилинган қонунга кўра, Украинадан келган қочқинлар PESEL солиқ рақамини олишлари, Полшада ишлашлари ва тиббий ёрдам олишлари мумкин бўлади.

Украина ўқувчилари ва талабалари Полша мактаблари ва университетларида ўқишни давом эттиришлари мумкин.

Украинадан келган қочқинлар ҳам бир марталик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлади. Қабул қилинган қонунга кўра, у киши бошига 300 злотых бўлади.

Қонун шунингдек, Украина фуқароларини озиқ-овқат ва турар жой билан таъминлайдиган полшаликларга нафақа тўлашни ҳам назарда тутади. Пул максимал 60 кунга тўланади, аммо асосли ҳолларда бу муддат узайтирилиши мумкин.