Полша Украина билан чегара яқинида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ўрнатади

Полша мудофаа вазири Германия мудофаа вазирининг мамлакатда қўшимча Патриот ракета учиргичларини жойлаштириш ҳақидаги таклифини қабул қилди.

Полша расмийлари Германия бир кун олдин таклиф қилган Украина билан чегара яқинида Патриот ҳаво мудофаа тизимларини жойлаштиришга рози бўлди.

Бу ҳақда 21-ноябр, душанба куни Полша мудофаа вазири Мариуш Блащак Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

«Германия мудофаа вазирининг мамлакатимизда қўшимча «Патриот» ракета ташувчиларини жойлаштириш таклифини мамнуният билан қабул қилдим. Бугун немис томони билан телефон орқали мулоқотда тизимни Украина билан чегарага яқин жойда жойлаштиришни таклиф қиламан», – деди у.