Полша Украинага Миг-29 учун барча эҳтиёт қисмлар ва ўқ-дориларни топширди

Миг-29 қирувчи самолётлари ўрнига Полша Украинага ушбу машиналар учун жуда кўп эҳтиёт қисмлар ва қуролларни етказиб берди. Тахминларга кўра, бу туфайли Украина ҳарбий-ҳаво кучлари ўз самолётларининг жанговар қобилиятини тезда тиклай олади. Бу ҳақда Полшанинг Onet нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, Украина ва Россия авиацияси ўртасидаги жуда муваффақиятли қарама-қаршиликка қарамай, Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг юқори кучлари билан узоқ вақт курашиш учун кам ресурслар етарли бўлмайди. Шу боис, деярли уруш бошиданоқ Киев Ғарб ҳамкорларидан, жумладан, қирувчи самолётлар етказиб беришда ёрдам сўраб келади.

Полша, Словакия ва Болгария қўшинларида хизмат қилаётган Совет Миг-29 қирувчи самолётлари Украинага топширилиши тахмин қилинган эди, аммо бу амалга ошмади.
Бироқ, Onet нашрига кўра, Полша Украина томонига Миг-29 учун деярли барча эҳтиёт қисмлар ва ўқ-дориларни топширган.

«Бунинг шарофати билан улар мавжуд самолётларни жанговар қобилиятини тиклашлари мумкин», деб таъкидлайди газета.