Полша Украинага савдо флотини тиклашда ёрдам беради

Полша кемасозлик компаниялари вакиллари Украина учун кемалар қуриш, савдо флотини тиклаш, шунингдек, икки мамлакат конструкторлик бюролари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қиладиган қўшма ишчи гуруҳлар тузишни таклиф қилишди.

Шунингдек, Полша томони украиналик талабаларга Гданьск политехника факултетининг кемалар бўлимида ва Гдиниядаги денгиз академиясининг навигация бўлимида ўқишни таклиф қилишга тайёр.

Бундан ташқари, поляклар Украинанинг кемасозлик корхоналарини текширишга, уларнинг техник салоҳиятини тиклашга ёрдам беришга ва Полша конструкторлик бюролари ва мутахассислари билан ҳамкорликда кемалар қуришни бошлашга тайёр.

Қайд этилишича, ҳамкорликни, масалан, Днепр бўйлаб қурилиш материаллари ва металлургия маҳсулотларини олиб ўтувчи буккерлар ва баржалар қуришдан бошлаш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Полша ўз ҳудудида уч ойдан тўрт ойгача давом етиши мумкин бўлган Украина ғалласи учун вақтинча сақлаш омборларини қуришга тайёр.