Полша Украинага танкларни топширади ва Британиядан янгиларини олади

Буюк Британия Полша Украинага топширадиган Т-72 танкларини алмаштириш учун Полшага Challenger 2 асосий жанговар танкларини юбормоқда. Тегишли маълумотни Британия Мудофаа вазирлиги тасдиқлади, деб хабар беради BBC.

Қайд этилишича, танклар Буюк Британия тўғридан-тўғри Украинага жўнатаётган зирҳли жанговар машиналарга қўшимча сифатида жўнатилади, бу ҳақда аллақачон эълон қилинган.

Мудофаа вазири Бен Уоллес кейинроқ бу борада баёнот бериши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Британия Украинага камида 120 та зирҳли техникани топширишга қарор қилган. Улардан 80 таси жанговар зонада ходимларни ташиш учун мўлжалланган Mastiff, Husky ва Wolfhound автомобиллари.

Яна 40 та машина жанг майдонида разведка қилиш ва бошқа мақсадлар учун мослаштирилган. Булар, хусусан, тўртта жангчи ва уч кишидан иборат гуруҳларни, олдинги қатордаги «тезкор» Samaritan, Sultan зирҳли қўмондонлик машиналари ва Samson зирҳли транспорт воситаларини ташиш учун мўлжалланган Sparta автомобиллари.