Президент томонидан 9070 нафар етим болаларга янги йил совғалари топширилади

Янги йил арафасида ота-онасиз қолган 9070 нафар болага Ўзбекистон Президенти номидан совғалар топширилади.

Ҳар йили анъанага кўра, республика бўйлаб “Президент арчаси” акцияси ўтказилиб, унда ота-она қарамоғисиз қолган болалар, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-онаси ватан ҳимоясида ҳалок бўлган болаларга совғалар топширилади.

12 ёшгача бўлган болалар учун совға ширинликлар, ўқув қуроллари, болалар энсиклопедияцидан иборат 21 та буюмни ўз ичига олади. Шунингдек, 12 ёшдан ошган 980 нафар болага планшет совға сифатида тақдим этилади.

Бу йил жами 9070 нафар болага Президентимиз номидан совғалар топширилади.
“Президент совғаси” “Ўзбекистон ҳаво йуллари” миллий авиакомпанияси томонидан мамлакатимизнинг 10 та вилоятига, автомобил транспортида эса Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятларига етказилади.

Эслатиб ўтамиз, 29-30 декабр кунлари бўлиб ўтадиган “Президент арчаси” тадбирларида байрамона руҳда болаларга совғалар тақдим этилади.