Росселхознадзор Ўзбекистон Республикаси корхоналаридан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди

13-январдан Ўзбекистоннинг яна ўнта корхонаси Россияга помидор ва қалампир импорт қила олади.

Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, Росселхознадзор карантин фитосанитар экспертизаси натижаларига кўра видеокўриклар давомида Ўзбекистон корхоналаридан танлаб олинган помидор намуналарини олиб киришга рухсат берган. Етказиб бериш Ўзбекистон ваколатли органи кафолати остида амалга оширилади.

2021-йил 22-июлдан бошлаб Росселхознадзор помидор меваларида жигарранг ажин вируслари (Tomato brown rugose fruit virus) (ToBRFV) ва маҳсулотларда пепиномозаика (Pepino mosaic virus) аниқлангани муносабати билан Тошкент вилоятидан помидор ва қалампир олиб киришни тақиқлади.

Қоидабузарликлар бартараф этилгач, чекловлар олиб ташланади. Шундай қилиб, 15 ноябрдан бошлаб 6 та помидор ва қалампир ишлаб чиқарувчиси Россия Федерациясига, 29 декабрдан эса битта ишлаб чиқарувчи экспорт қилиш ҳуқуқини олди.