Россия билан музокаралар бир неча ҳафта давом етиши мумкин — Подоляк

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг қайд етишича, музокаралар жараёнидаги муайян ўзгаришларга қарамай, Россия Федерацияси билан музокаралар бир неча ҳафта давом етиши мумкин.

Киевдаги идорасидан Bloomberg телеканалига берган интервюсида у Россия билан музокаралар камида «бир неча ҳафта ёки ундан кўпроқ» давом етиши мумкинлигини айтди, гарчи «Москва позицияси адекват бўлиб қолгани аломатлари бор».

Россия делегацияси раҳбари, президент ёрдамчиси Vladimir Мединский жума куни журналистларга Украинанинг бетараф мақоми ва Шимолий Атлантика иттифоқига кирмаслиги Москва ва Киев музокаралардаги позицияларини имкон қадар яқинлаштирган мавзулар еканини айтди.

«Украинанинг нейтрал мақоми ва Натога қўшилмаслиги мавзуси музокараларнинг асосий нуқталаридан бири бўлиб, томонлар ўз позицияларини имкон қадар яқинлаштиришга еришган нуқта», — деди у.

Шу билан бирга, Мединский қўшимча қилди, бу нуқталарда Украина учун хавфсизлик кафолатлари билан боғлиқ нуанслар мавжуд.

«Украина НАТО блокига қўшилишдан бош тортган тақдирда, мавжуд кафолатларга қўшимча равишда қандай хавфсизлик кафолатларини олиши билан боғлиқ нуанслар», деб қўшимча қилди Мединский.

Еслатиб ўтамиз, 24-феврал куни Россия президенти Vladimir Putin Украинада «махсус ҳарбий операция» бошланганини маълум қилган еди. Ғарб давлатлари бунга жавобан Россияга қарши кенг кўламли санксиялар киритди.

28 феврал куни Беларуснинг Гомел вилоятида Россия ва Украина вакиллари ўртасидаги илк музокаралар бўлиб ўтди. Кейин делегациялар 3-март куни Беловежская Пушчада, 7-март куни Brest вилоятида учрашдилар. Мединский аввалроқ ҳар куни видеоконференсалоқа орқали кейинги музокаралар ўтказишга қарор қилингани ҳақида хабар берган еди.