Россия Европа Иттифоқи санкцияларини четлаб ўтиш учун Туркиядан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда – АҚШ

Руслар Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан АҚШ ва бошқа давлатлар томонидан киритилган санкцияларни четлаб ўтиш учун Туркиядан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ молия вазири ўринбосари Уолли Адеемо маълум қилди, дея хабар беради департамент матбуот хизмати.

АҚШ Молия вазири ўринбосари туркиялик ҳамкасби Юнус Элиташ билан телевон орқали суҳбатда Россия Федерациясига қарши янги санкциялар жорий этиш бўйича бутун цивилизациялашган дунёнинг саъй-ҳаракатлари муҳимлигини таъкидлади.

Адеемонинг сўзларига кўра, Россия Федерациясининг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан буён 30 дан ортиқ давлат Москвага қарши санкциялар киритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россия Федерацияси билан яқинлашаётгани сабабли ўз компанияларини Туркиядан олиб чиқиши мумкинлиги хабар қилинганди.