Россия Федерацияси фуқароларига Европа Иттифоқида кўчмас мулк сотиб олиш тақиқланиши мумкин

Европа Иттифоқи Россия Федерациясига қарши санкциялар киритди, жумладан, Европа Иттифоқида кўчмас мулк сотиб олишни тақиқлаш.

Эълон қилинган тақиқ Европа Иттифоқи фуқароси бўлмаган ва Европа Иттифоқи мамлакатларида яшаш рухсатига эга бўлмаган россияликларга тегишли.
ЕИнинг Россия Федерациясига қарши эълон қилинган олтинчи санкциялари тўплами кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларни тақиқлашни ўз ичига олади. Бу ҳақда Блумберг хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, эълон қилинган тақиқ Евроиттифоқ фуқаролари бўлмаган ва Европа Иттифоқи мамлакатларида яшаш рухсатига эга бўлмаган россияликларга тегишли. Европа иқтисодий ҳудуди ёки Швейцарияда фуқаролиги ёки яшаш жойи бўлганларга чекловлар таъсир қилмайди.

Таклиф этилаётган санксиялар «Европа Иттифоқи ҳудудида жойлашган кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини ёки кўчмас мулкка киришни таъминлайдиган корхоналардаги манфаатларни» тўғридан-тўғри ёки билвосита сотиш ёки ўтказишни тақиқлайди.