Хусусан, Украинага ҳарбий ёрдам учун маблағ ажратилган Европа тинчлик жамғармаси бюджети 85-86 фоизга сарфланган ва режалаштирилган.
Бу мавзу 15 ноябрь куни Брюсселда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи ташқи ишлар кенгаши йиғилишида муҳокама қилиниши режалаштирилган.
11-ноябрь, жума куни «Интерфакс-Украина» Европа Иттифоқининг аноним расмийсига таяниб хабар берди.
«Олий вакил (Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича Жозеп Боррелл) Жамғарманинг молиявий аҳволидан хавотирда. У келаси ҳафта бу масалага тўхталиб, энди узоқ муддатда Европа тинчлик жамғармасининг молиявий барқарорлигини таъминлашимиз кераклигини эслатиб ўтади», – деди Европа Иттифоқи вакили.
Расмийнинг сўзларига кўра, Украина, Африка ва қўшни давлатлар ЕИ учун маблағ ажратишнинг асосий йўналиши бўлиб қолмоқда.
Европа Иттифоқи вакилининг айтишича, 15-ноябрьдаги йиғилишда, эҳтимол, Европа тинчлик жамғармаси масаласи батафсил кўриб чиқилмайди, чунки у мураккаб ва якуний ҳал қилиниши керак. Унинг якуний кўриб чиқилиши декабр ойида бўлиши мумкин.
Европа Тинчлик Жамғармаси – тинчликпарвар операцияларни молиялаштириш учун Европа Иттифоқига аъзо давлатлар томонидан ташкил этилган ҳукуматлараро жамғарма. Украина Жамғармадан жами 3,1 миллиард евро олди.