Россия флоти Украина — Ақшда 100 та озиқ-овқат кемасини тўсиб қўйди

Россия ҳарбий кемалари Украина портларида 94 та озиқ-овқат кемасини тўсиб қўйиб, глобал озиқ-овқат инқирозини келтириб чиқарди.

Бу ҳақда Ақш Давлат котиби ўринбосари Венди Шерман 29-март, сешанба куни БМТ йиғилишида айтиб ўтди, деб ёзади CNN.

Унинг сўзларига кўра, Россия Қора денгизда юк олиб кетаётган камида учта фуқаролик кемасини бомбардимон қилган, Украинадаги денгиз портларининг тўсилиши эса мамлакатни дон экспорт қилиш имкониятидан маҳрум қилмоқда.

Шерманнинг айтишича, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маълумотларига кўра, дунёда 13 миллионгача одам «Россиянинг Украинага бостириб кириши натижасида озиқ-овқат таъминотидан маҳрум бўлиши мумкин».

Эслатиб ўтамиз, 27 март куни Украина биринчи марта донни денгиз орқали эмас, балки темир йўл орқали экспорт қилгани маълум бўлди.