Россия Федерацияси хакерлари Старлинк сунъий йўлдош интернет платформасини бузишга ҳаракат қилмоқда.
Бу ҳақда SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск Twitterда ёзди.
«Starlink ҳозиргача Россия киберурушининг жим бўлиш ва бузиш (тизим – таҳр.) уринишларига қаршилик кўрсатган, бироқ улар ўз саъй-ҳаракатларини кучайтирмоқда», — деб ёзади тадбиркор.
Биринчи Starlink сунъий йўлдош интернет станциялари феврал ойининг охирида Украинада пайдо бўлди. Улардан ҳар ким фойдаланиши мумкин.