Россия Лисичанск томон 5 км илгарилади – разведка

Сўнгги бир неча кун ичида рус қўшинлари захиралар ва кучли хужум зичлигидан фойдаланган ҳолда Лисичанск томон беш километрдан кўпроқ олдинга ўтишга муваффақ бўлишди.

Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг 23-июн куни чоп этилган ҳисоботида айтилади.

«19-июндан бери Россия кучлари катта эҳтимол билан Лисичанскнинг жанубий атрофи йўналиши бўйича 5 км дан кўпроқ олдинга ўтишга муваффақ бўлди. Баъзи украин бўлинмалари, эҳтимолий, қуршовга тушмаслик учун чекинишди. Россия Федерациясининг бу йўналишдаги улкан муваффақияти шундаки. Сўнгги пайтларда бўлинмаларнинг мустаҳкамланиши ва ўқ отиш кучининг юқори концентрацияси оқибати «, – дейилади разведкада.

Британия ҳарбийларига кўра, рус қўшинлари Лисичанск-Северодонецк катёлига ўзининг «ўрмалаб» олға силжиши билан босимни кучайтирмоқда, бироқ «Донецк вилоятининг ғарбий қисмини қўлга киритиш учун чуқурроқ қуршаб олишга уринишлар муваффақиятсизлигича қолмоқда».