Россия озиқ-овқат блокадасидан қурол сифатида фойдаланади – Блинкен

Россия Украинадан озиқ-овқат экспортини блокировка қилишдан нафақат Украинага қарши қурол сифатида фойдаланади.

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен БМТ Хавфсизлик кенгашида маълум қилди, дея хабар беради Reuters.

Блинкен таъкидлаганидек, Қора денгиз блокадасидан нафақат украиналиклар азоб чекмоқда.

«Россия ҳукумати озиқ-овқатдан қурол сифатида фойдаланиш босқинчилик қила олмаган нарсага еришишга ёрдам беради, деб ҳисоблайди – украин халқининг руҳини синдиради. Миллионлаб украиналиклар ва бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамлар учун озиқ-овқат таъминоти том маънода гаровга олинган олинмоқда.», — деди АҚШ Давлат котиби.