Россия Украинада ҳарбий техникасини тез йўқотмоқда – CNN

АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Россия қўшинлари Украинадаги техникасини тез йўқотмоқда.

 

Икки ҳафта ичида Россиянинг йўқотишлари ҳарбий активларнинг 10 фоизини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

 

Америка разведка манбаларига кўра, ҳозирда Украинадаги жангларда фойдаланилган Россия ҳарбий активларининг 8% дан 10% гачаси йўқ қилинган ёки яроқсиз ҳолга келган.

АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, икки ҳафталик ҳарбий ҳаракатларда рус армиясининг ёъқотишлари ҳарбий активларнинг 10 фоизини ташкил этди.

 

Йўқотилган техникалар орасида танклар, самолётлар, артиллерия ва бошқа ҳарбий мулк мавжуд. Бу ўтган ҳафта разведка хабар қилган йўқотишлардан деярли икки баравар кўп.

 

Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Россия ўтган ҳафтада 3 % дан 5 % гача ҳарбий техникани йўқотган.

Россия Украинада ҳарбий техникасини тез йўқотмоқда – CNN