Россия ва Украина музокараларда муроса томон ҳаракат қилмоқда – Подоляк

Украина ва Россия ўртасидаги музокараларнинг тўртинчи раунди “ҳуқуқий форматлар” ишлаб чиқилгандан кейин бўлиб ўтади. Бу ҳақда президент девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилди.

«Ўзаро ҳуқуқий форматлар ишлаб чиқилиши биланоқ учрашув – музокараларнинг тўртинчи раунди белгиланади. Бу эртага, индинга бўлиши мумкин», – деди Подоляк.

Подолякнинг фикрича, Россия ва Украина ўртасидаги келишув “кўп компонентли” бўлиши керак.

«У бир нечта позитсияларни ўз ичига олиши керак. Биринчи навбатда, ҳақиқий урушни тўхтатишга оид позитсиялар. Иккинчи пункта – Россия қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқиш тартиби, вақт параметрлари бўйича тезлик. Учинчи қисми тинчлик келишувидир. Тинчлик қандай кафолатланади. Ва бу ерда ҳамма нарса қурилган асосий нуқтага қайтамиз – Украинага бундай вазиятлар такрорланмаслиги учун хавфсизлик кафолатлари”, – дея тушунтирди маслаҳатчи.

Подолякнинг қўшимча қилишича, яна бир масала ҳарбий ҳаракатлар натижасида вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш билан боғлиқ. Украина томони бунинг учун Россиядан товон кутмоқда.