Россия ва Украина ўртасидаги зиддият дунё тартибига таъсир қилади – ХЖаҳон валюта жамғармаси 

Россиянинг Украинага қарши ҳарбий амалиёти узоқ муддатда глобал иқтисодий тартибни ўзгартириши мумкин.

Бу ҳақда 16-март, чоршанба куни Жаҳон валюта жамғармаси  маълум қилди.

Жаҳон валюта жамғармаси  инсоният азоблари ва тарихий қочқинлар оқимидан ташқари, уруш озиқ-овқат ва энергия нархларининг ошишига олиб келишини, инфляцияни кучайтириб, даромадларни камайтиришини, шу билан бирга Украинага қўшни мамлакатларга савдо, таъминот занжири ва пул ўтказмаларини бузишини эслатди.

Вазият бизнес ишончини пасайтиради ва инвесторлар ўртасида ноаниқликни келтириб чиқаради, бу эса активлар нархининг пасайишига, қаттиқ молиявий шароитларга олиб келади ва ривожланаётган бозорлардан капиталнинг чиқиб кетишига олиб келиши мумкин.

“Можаро жаҳон иқтисодиётига катта зарба бўлиб, ўсиш суръатларига путур етказади ва нархларни оширади”, — дея қўшимча қилди ХВФ.

ХВЖ 2022-йилда жаҳон иқтисодиётининг ўсиши бўйича Жамғарманинг аввалги прогнози 4,4 фоизга қисқаришини кутмоқда. Минтақавий ўсиш прогнозлари ҳам қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Таъкидланишича, тўғридан-тўғри савдо, туризм ва молиявий рискларга эга бўлган мамлакатлар ўсиб бораётган босимни ҳис қилади – Жаҳон валюта жамғармаси  Африканинг Саҳрои Кабирдан жануби-ғарбий қисми ва Лотин Америкасидан Кавказ ва Марказий Осиёгача бўлган баъзи минтақаларда тартибсизликлар хавфи кучайганини маълум қилди. Айтишларича, Миср каби давлатлар буғдойнинг 80 фоизини Россия ва Украинадан импорт қиладиган Африка ва Яқин Шарқнинг айрим қисмларида озиқ-овқат хавфсизлиги янада ёмонлашиши мумкин.

«Агар энергия савдоси ўзгарса, таъминот занжири ўзгарса, тўлов тармоқлари парчаланса ва давлатлар ўзларининг захира валюталарини қайта кўриб чиқсалар, уруш глобал иқтисодий ва геосиёсий тартибни тубдан ўзгартириши мумкин», деди Жаҳон валюта жамғармаси .

Ва ниҳоят, Жаҳон валюта жамғармаси Украина ва Россияда чуқур ресессияларни башорат қилди ва Европа табиий газ импортида узилишлар ва кенгроқ таъминот занжири узилишларига дуч келиши мумкинлигини айтди. Украинадан қочган 3 миллион одамнинг кўпчилигини қабул қилган Шарқий Европа, бунинг натижасида кўпроқ молиялаш харажатларига дуч келади.