Россияда Ғалаба кунига бағишланган концертда Бонни ва Клайднинг суратидан фойдаланишди

Кеча, 9-май куни Россияда Ғалаба кунига бағишланган концертда экранда америкалик қароқчиларнинг сурати намойиш этилди.

Россияда, Биринчи каналда, 9-май куни бўлиб ўтган концерт пайтида, екранда фронт аскарлари ўрнига америкалик қароқчилар Бонни ва Клайд намойиш этилди.

Демак, Ғалаба байрами муносабати билан тантанали концерт намойиш этган Биринчи телеканалнинг жонли эфирида хонанда Зара «Агар уруш бўлмаганда» қўшиғини куйлаганида экранда америкалик қароқчилар сурати пайдо бўлди.

Ташкилотчилар уруш туфайли ажралган эр-хотинларни кўрсатишни режалаштиришган. Аммо қолганлар орасида улар Буюк Депрессия даврида – Иккинчи Жаҳон Урушидан анча олдинги машҳур америкалик қароқчилар Бонни Паркер ва Клайд Барроу тасвирланган Интернетдаги фотосуратни кўрсатдилар.

Бонни ва Клайд АҚШ шаҳарларидаги банклар ва қишлоқ дўконларини ўғирлаган машҳур америкалик жиноятчилардир. 1931-1934 йилларда улар ўзларининг тўдалари билан биргаликда камида 9 полициячи ва 4 нафар тинч аҳолини ўлдиришди. Бонни ва Клайд бир-бирлари билан ишқий муносабатда эдилар.

Уларнинг жиноятларини Америка матбуоти томонидан синчковлик билан ёритилиши Буюк Депрессия давридаги иқтисодий инқироз даврида уларни оммага оммалаштирди. Кейинчалик поп-маданият ва кино индустрияси ҳокимият ва полиция тизимига қарши ҳаёт қийинчиликларига қарши биргаликда курашадиган, муҳаббатга ботган бандитларнинг жозибали ва саргузаштли қиёфасини яратди.