Россияда ўқ-дорилар тугамоқда – разведка

Ғарб разведкасига кўра, Россияда ўқ-дорилар тугаяпти. Бу унинг Украинада янги ҳужум бошлаш қобилиятини шубҳа остига қўяди. Бу ҳақда 19-август, жума куни ITN муҳаррири Эмма Бурроуз Twitterда маълум қилди.

«Бизда ўқ-дорилар тугаб бораётганини кўрсатадиган кенг кўламли далиллар бор … жумладан, чуқур омбордан келадиган ўқ-дорилар», деди журналист, Ғарб разведкасининг аноним ходимига кўра.

Ғарб мулозимининг қайд этишича, Россия ўқ-дорилари заҳираларининг қисқариши «охир-оқибат Россиянинг ҳужумга ўтиш қобилиятига путур етказа бошлайди».

Унинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси баталон тактик гуруҳларини бирлаштирган ва ўз кучларини тиклаш учун даҳшатли даврларни бошдан кечирмоқда.»Унинг қўшимча қилишича, бу жанговар қобилиятни оширишнинг яхши усули эмас.”

Эслатиб ўтамиз, Украина Қуролли кучлари ўтган кун бир суткада Россиянинг тўртта ўқ-дори омбори йўқ қилинган.