2022-йил 22-март куни Россиянинг Украинага бостириб киришига бағишланган анимацион сериалнинг 160-қисми чиқди.
Роскомнадзор Россиянинг машҳур «Масяня» анимацион сериали яратувчиси Олег Куваевга уруш ҳақидаги сериал туфайли мультфильм чоп этилган сайт блоклангани ҳақида билдиришнома юборди. Бу ҳақда 27-март, якшанба куни Қуваев Facebook да маълум қилди.
«Россия Федерацияси Бош прокуратураси талаби асосида https://mult.ru/ ахборот ресурсига ахборот ва телекоммуникация тармоқларида, жумладан, интернет тармоғида киришни чеклаш тўғрисида билдиришнома юборилмоқда. Қисқаси, mult.ru ҳозир Россияда тақиқланган гарчи мен ва томошабинлар сайтдан жуда кам фойдалансак ҳам, YouTobe да ҳаммаси бор, лекин ҳар эҳтимолга қарши multru.com сайтида кўзгу қилдим», — деб ёзади муаллиф.
Эътиборлиси, Масяня 2001 йилдан бери нашр этилади. 2022-йил 22-март куни Куваев Россиянинг Украинага бостириб киришига бағишланган анимацион сериалнинг 160-қисмини чиқарди. Сериал охирида Масяня Кремлга Владимир Путинга келади, унга қисқа самурай қиличи беради, шундан сўнг у билан абадий хайрлашади: «Чао. Умид қиламан абадийда».