Аввалроқ айрим экспертлар МДҲ давлатларидан, жумладан, Ўзбекистондан келган муҳожирларнинг аксарияти жиддий иқтисодий йуқотишларга қарамай, Россияни тарк этмаслигини айтишган эди.
Бугун Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мигрантлар томонидан иш ҳақини кечиктириш бўйича мурожаатлар сони кескин ошгани ҳақида хабар берди.
Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Азим Ахматов маълум қилди.
“Феврал ва март ойларида мурожаатлар мавзулари ўзгарди. Хусусан, ўтган икки ойда 2,2 минг нафар фуқарога юридик ёрдам кўрсатилди, шундан 1,3 минг нафар фуқаро ойлик маошини ўз вақтида ололмади”, — деди у Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда.
Унинг таъкидлашича, аввалроқ мигрантлар томонидан иш ҳақи тўлаш кечикаётгани бўйича мурожаатлар сони кам бўлиб, умумий сонининг 10-15% ни ташкил қилган.
Бироқ, сўнгги йилларда ушбу масала бўйича мурожаатлар сони кескин ошди.