Россиядан келган олимлар ва журналистлар Украинага бостириб киришга қарши чиқишди

Россияда олимлар ва журналистлар россиялик ҳарбийларнинг Украинада ўтказган “махсус операцияси”га норозилик билдирган очиқ хат эълон қилди.

Очиқ хат Россия Фанлар академияси илмий марказларининг юзлаб ходимлари, академиклар, институт ходимлари, шунингдек, журналистлар томонидан имзоланган.

“Европада янги урушни бошлаш учун жавобгарлик бутунлай Россия зиммасига тушади. Бу ҳалокатли қадам катта инсоний йўқотишларга олиб келади ва ўрнатилган халқаро хавфсизлик тизимининг асосларини бузади”, — дейилади мактубда.

Матнда бу уруш учун ҳеч қандай асосли асос йўқлиги таъкидланади. Донбассдаги вазиятдан ҳарбий операцияни бошлаш учун баҳона сифатида фойдаланишга уринишлар ҳеч қандай ишончни уйғотмайди ва Украина хавфсизликка таҳдид солмайди, шунинг учун унга қарши уруш адолатсиз ва очиқчасига маъносиздир.

Мактуб муаллифлари, шунингдек, Украина Россияга яқин давлат бўлган ва шундай бўлиб қолаётганини – оталар, боболар ва катта боболар нацизмга қарши биргаликда курашганини таъкидлаган.

“Россия Федерацияси раҳбариятининг шубҳали тарихий фантазиялар асосидаги геосиёсий амбициялари йулида уруш бошлаш уларнинг хотирасига беадаб хиёнатдир”, — дейилади мурожаатда.

Шунингдек, унда айтилишича, Россия урушни бошлаш орқали ўзини халқаро изоляцияга, пария давлати мавқеига маҳкум қилди. Ва бу «ижобий истиқболларнинг тўлиқ ёъқлиги шароитида маданий ва технологик янада деградацияни англатади».

Мактуб муаллифлари Украинага қарши қаратилган барча ҳарбий амалиётларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилишган. Александр Аникин, тилшунос, РА академиги, Юрий Апресян, тилшунос, РФА академиги, Виктор Василев, математик, РФА академиги, Сергей Николаев, филолог, РФА академиги, Роалд Сагдеев, физик, РФА академиги, Александр Соболев, РФА академиги, Геокимё ва аналитик кимё В.И Вернадский номидаги институт, РФА, Сергей Стишов, физик, РФА академиги, Светлана Толстая, филолог, РФА академиги, Эфим Хазанов, физик, РФА академиги, Михаил Гелфанд, биоинформатик, Эвропа академиясининг аъзоси, биология фанлари доктори, Леонид Аранович, геология доктори, РФА мухбир аъзоси, Петр Арсеев, физик, РФА мухбир аъзоси, Елена Березович, филолог РФА мухбир аъзоси, Елизавета Бонч-Осмоловская биолог РФА мухбир аъзоси, Алексей Гиппиус, филолог, РФА мухбири , Михаил Глазов, физик, РФА мухбир аъзоси ва бошқалар. Нашр қилинган вақтда имзо қўйганлар сони деярли 270 кишини ташкил этади ва ўсишда давом этмоқда. Тўлиқ рўйхат веб-сайтда мавжуд.

Бундан ташқари, россиялик журналистлар 24 феврал куни эрталаб Россия президенти Владимир Путин томонидан эълон қилинган Украинага қарши “махсус ҳарбий операция”ни қораловчи очиқ хатни ҳам чоп этишди.

“Биз, Россия ташқи сиёсати ҳақида ёзаётган россиялик ОАВ мухбирлари ва экспертлари, Россия Федерациясининг Украинада бошлаган ҳарбий амалиётини қоралаймиз. Уруш ҳеч қачон можароларни ҳал қилиш усули бўлмаган ва бўлмайди ва буни ҳеч қандай асослаб бўлмайди”, — деди журналистлар.

Ҳозиргача 100 нафар ОАВ ходимлари ўз имзоларини қолдирган. Улар орасида “ТАСС”, «Коммерсанта», «Дождя», «Новой газеты», РБК, «Эха Москвы», The Bell, RTVI, «Сноба», «7х7», «Известий» «Медиазоны» ва бошқа журналистлар бор.