Россиялик генерал АҚШ ҳарбий атташе ассоциациясидан чиқариб юборилди

Вашингтондаги (АҚШ) мудофаа атташелари ассоциацияси Россиянинг Украинага ҳужуми туфайли россиялик генерал-майор Евгений Бобкинни гуруҳдан чиқариб ташлаш учун овоз берди. Европанинг уч мудофаа ходими CNN телеканалига маълумотни тасдиқлади.

Қарор ўтган ҳафта Канада элчихонасида яширин овоз бериш йули билан қабул қилинган. Махсус йиғилишда Қозоғистон ва Болтиқбўйи мамлакатлари бундан мустасно, Африка ва Яқин Шарқ мамлакатлари, Хитой ва собиқ Совет Иттифоқининг аксарият давлатларидан расмий вакиллар қатнашмади. Шунга қарамай, зарур кворумга эришилди ва 60 га яқин давлат Россия атташесини четлаштириш учун овоз берди.

CNN қабул қилган мактубида Бобкин украиналик ҳамкасбининг саъй-ҳаракатлари Россияга нисбатан «нафратга ботганини» ёзган. Овоз беришнинг олдини олишга уриниб, Бобкин ташкилот натсистлардан тозаланмагунча Россия уюшмадан чиқишини айтди”.

Мудофаа атташеси сифатида Бобкин Қўшма Штатларда жойлашган россиялик олий ҳарбий офицердир. У ҳарбий дипломат ролини ўйнаган, Пентагон ва Вашингтондаги бошқа ҳарбий, дипломатик ва сиёсий амалдорлар билан воситачи сифатида ишлаган.