Россияликлар гуманитар ёрдам етказаётган қутқарувчиларни ўққа тутди

Россия қўшинлари 11-декабр, якшанба куни Бахмут аҳолиси учун гуманитар ёрдам олиб кетаётган қутқарувчилар машинасини ўққа тутди. Бу ҳақда Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, отишма натижасида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ оператив машина шикастланган.

«Мазкур машинада қутқарувчилар гуманитар ёрдам ва сув, хусусан, россияликлар томонидан 11-декабрга ўтар кечаси ўққа тутилган уйга етказилди. Кўп қаватли уй аҳолиси қутқарувчиларга содир бўлган ёнғинни ўчиришга сувлари билан ёрдам берди. Шунинг учун Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари учун қимматбаҳо захирани одамларга қайтариш жуда муҳим эди «, дейилади хабарда