Россияликларнинг фикри Путинга Украинадаги урушга таъсир қилмайди – АҚШ разведкаси

АҚШ разведкаси Россияда жамоатчилик фикридаги ҳар қандай ўзгариш тажовузкор мамлакат президенти Владимир Путинга урушни тўхтатишга таъсир қилиши мумкинлигига шубҳа билан қарайди.

Бу ҳақда CNN америкалик разведка манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Разведка, шунингдек, Россиянинг Украинага қарши бошлаган уруши Путиннинг ҳокимиятдан четлатилишига олиб келиши мумкинлигига шубҳа қилмоқда. Ҳеч бўлмаганда қисқа муддатда эмас.

Ғарб разведка манбалари, шунингдек, Путиннинг ўзи урушни кундалик бошқаришда иштирок этишини – аксарият армияларда қуйи мансабдор зобитлар учун ажратиладиган қарорларни қабул қилишини айтди.

Бу Ғарб санкцияларининг Россияга унчалик таъсири йуқлигига ишора қилади. Элитанинг бироз норозилигига қарамай, ҳеч нарса Путинни йуналишини ўзгартиришга мажбур қилмайди.