Чехия пойтахтининг Прага-6 тумани мерияси Россия дипломатик миссиясидаги бўш биноларнинг бир қисмини украиналик қочқинлар эҳтиёжлари учун ишлатиш таклифи билан чиқди.
Бу ҳақда Чехия телеканали хабар бермоқда.
Аввало, гап «Врбетице иши» (Россия махсус хизматлари томонидан уюштирилган ўқ-дорилар омборидаги портлашлар) туфайли россиялик дипломатларнинг аксарияти чиқариб юборилганидан кейин дарслар ўтказилмайдиган мактаб ҳақида бормоқда. Расмийларга кўра, бинодан украиналик болаларнинг таълимини ташкил қилиш учун фойдаланиш мумкин.
«Мен Россия элчисига хат юбордим ва украиналик болаларни бинога киришни очишга чақирдим», деди Прага-6 бошлиғи Ондржей Коларж мактаб биноси Россия Федерацияси мулки эканлигини таъкидлаб.
Шунингдек, шаҳар мерияси қочқинларни жойлаштириш учун бир қатор бошқа объектларни, жумладан, савдо ваколатхонасини, элчихона ҳудудидаги черковни (ҳужжатларга кўра, автосервис сифатида фойдаланилади) ва ҳоказоларни ўтказишни таклиф қилмоқда.
Аввалроқ Прага мерияси Чехия Ташқи ишлар вазирлигига 1968 йилда Чехословакияга бостириб кириш пайтида совет қўшинлари томонидан босиб олинган, кейин эса элчихона ҳудудига бириктирилган Стромовка боғининг бир қисмини шаҳарга қайтариш бўйича сўров юборган эди.