Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери 443 нафар россиялик дипломат ҳамкор давлатлардан чиқариб юборилган.

Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери ҳамкор давлатлар Россия дипломатик муассасаларининг 443 нафар ходимини чиқариб юборди.

Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Хусусан, Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия ва Чехия Россия тўлиқ миқёсли уруш тўғрисида қарор қабул қилишидан олдин ҳам тажовузкор давлатнинг дипломатик мавжудлигини сезиларли даражада қисқартирди.

Қайд этилишича, бу қадам Украина билан бирдамлик ҳаракати, Россия Федерациясининг глобал изоляциясини кучайтиришга қаратилган сайи-ҳаракатларни давом эттиришдир.

Дипломатларни чиқариб юборилиши шерикларнинг россиялик дипломатларнинг қўпорувчи жосуслик фаолиятига жавоби бўлди. Ғарб Россиянинг агрессив сиёсат олиб бориш, Европада тинчлик ва хавфсизликка путур етказиш, Украинага ёрдам беришга тўсқинлик қилиш қобилиятига зарба берди.

«Россия дипломатлари кўп йиллар давомида воқеликни бузиб кўрсатиш ва Кремлнинг асл юзини яшириш мақсадида ташвиқот ривоятларини тарқатишди. Дипломатларнинг чиқариб юборилиши демократик жамиятнинг Россия режими жиноятларига бевосита жавобидир. Украина Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорларни Украинага қарши ваҳший урушни тўхтатиш учун Россия Федерациясига максимал босим ўтказишга чақиради.