Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022-йилнинг январ-сентябрь ойларида Ўзбекистон 17,6 миллион долларлик 13,4 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган.
Ёнғоқ экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,6 минг тоннага камайди.
2022-йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп ерёнғоқ экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 4,4 минг тонна
- Қозоғистон – 2,6 минг тонна
- Озарбайжон – 1,8 минг тонна
- Хитой – 735 тонна
- Туркманистон – 712 тонна Афғонистон – 637 тонна
- Покистон – 465 тонна
- Македония – 287 тонна