Самарқанд аэропорти ҳаво кемаларини қабул қилиш ва чиқаришни давом этади

Самарқанд халқаро аэропорти самолётларни қабул қилиш ва қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилди.

Соат 13:30 дан ҳаво бандаргоҳининг мунтазам иши тикланди.

Эслатиб ўтамиз, об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли 5-декабр куни эрталаб соат 4:20 дан бошлаб ҳаво кемаларини қабул қилиш ва чиқаришга вақтинчалик чеклов киритилган эди. Uzbekistan Airports маълумотларига кўра, Самарқанд аэропортининг ер хизмат кўрсатиш хизматлари бир неча соат давомида махсус техника ва кимёвий воситалар ёрдамида учиш-қўниш йўлаги ва такси йўлакларини тинимсиз тозалаш ишларини олиб бормоқда.