Самарқандда Ўзбекистон маданий меросини муҳофаза қилишга бағишланган анжуман бўлиб ўтмоқда

22 июл куни Самарқанд шаҳридаги Ёшлар ижод саройида Бутунжаҳон жамиятининг “Ўзбекистон маданий мероси – янги уйғониш даври асоси” VI Халқаро конгресси доирасида “Ўзбекистон маданий мероси диққат марказида” халқаро илмий конференцияси бўлиб ўтди. Замонавий илм-фан” кўргазмаси ўтказилмоқда.

“Дунё” нашри хабарига кўра, тадбир Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги, 10 дан ортиқ халқаро ва 5 та миллий ташкилотлар кўмагида ўтказилмоқда.

Анжуман давомида “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги 10 та янги китоб-албомлар (51-60 жилдлар) тақдимоти бўлиб ўтади. Шундай қилиб, 25 дан ортиқ давлатдан 350 дан ортиқ олимлар, дунёга машҳур 100 кутубхона ва музейлар ишлаган расмли китоблар тўплами аллақачон 60 жилдга етди.

Шунингдек, иштирокчилар “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасининг нашриёт фаолиятининг истиқболли йуналишларини, Марказий Осиё археологияси ва санъат тарихининг долзарб масалаларини, шунингдек, маданий меросни муҳофаза қилиш масалаларини муҳокама қиладилар.