Самарқандда Жапаров ва Раҳмон қирғиз-тожик чегарасидаги можарони муҳокама қилган

Бугун, 16-сентабр куни Қирғизистон Республикаси раҳбари Садир Жапаров Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ШҲТ саммити доирасида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди.

Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасидаги вазиятни муҳокама қилган. Икки давлат раҳбарлари тегишли тузилмаларга ўт очишни тўхтатиш, куч ва воситаларни тўқнашув чизиғидан олиб чиқиш бўйича кўрсатма беришга келишиб олдилар.

“Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари – Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев ва Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Саймўмин Ятимов жойида иш олиб боради, комиссия тузилади”, — дейилади хабарда.

Давлат чегарасини делимитатсия ва демаркатсия қилиш боʻйича Қиргʻизистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси ишини тезлаштириш бўйича ҳам келишувга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон ва Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарлари Қамчибек Ташиев ва Саймўмин Ятимов маҳаллий вақт билан соат 16:00 да ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 16-сентабр куни эрталаб Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги бир қанча участкаларда отишма бошланган эди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати маълумотларига кўра, тахминан соат 6:00да Тожикистон томони чегара отрядлари ва қирғиз томони позицияларини ўққа тута бошлаган.

Уларга кўра, кейинроқ тожик томони Лейлек ва Боткен вилоятларидаги чегара постлари ва чегара қишлоқларини миномётлардан ўққа тутган. 31 киши аллақачон яраланган. Тўқнашувлар учинчи кундан бери давом этмоқда.

Қирғиз-Тожикистон чегарасидаги қуролли тўқнашув натижасида Боткен ва Лейлек вилоятларининг етти қишлоғи аҳолиси ўз уйларини тарк этган.