Самарқанддаги аэропорт 10 декабрдан иш бошлайди

Самарқанд шаҳридаги халқаро аэропорт 10 декабрдан минтақавий ва халқаро рейсларга хизмат кўрсата бошлайди.

Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

“Айни пайтда янги аеродром мажмуаси қурилиши тўлиқ якунланди, унинг таркибига узунлиги 3105 м ва эни 60 м бўлган янги учиш-қўниш йулаги, янги такси йулаклари ва 24 та самолёт стендлари учун перрон киради”, — дейилади хабарда.

“Аэродром мажмуасида замонавий энергия тежовчи ёруғлик сигнализация ускунаси ва ICAOнинг иккинчи тоифасига мос келадиган қўниш тизими ўрнатилди”, — дейилади компания хабарида.

Аэропорт мажмуаси қурилиши давом этмоқда. Бу кузда якунланиши режалаштирилган эди.

Янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўрилаётгани муносабати билан 20-октабр куни Самарқанд аэропорти ёпилди. Парвозлар вақтинча Ўзбекистоннинг бошқа аэропортлари – Навоий, Бухоро ва Қарши аэропортларига йуналтирилди, у ердан йуловчилар учун Самарқандга йуналтириш ташкил этилди.

Самарқанд аэропорти 1967 йилда қурилган. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 2022-йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган саммити учун уни қайта қуришга қарор қилинди. Янги терминал Enter Engineering компанияси томонидан қурилмоқда. Аэропортни хорижнинг Air Marakanda компанияси бошқаради.