Самарқанддаги янги туннел очилганидан кейин 3-куни сув остида қолди

Ҳодиса гувоҳлари Самарқандда яқинда очилган автомобил ва трамвай туннелини сув босганини хабар қилишди.

31 декабр куни Самарқанд шаҳрида Рудакий ва Бустонсарой кўчалари чорраҳасида автомобил ва трамвай тунели тантанали равишда очилди. Аммо 3 январ куни шаҳар аҳолиси тармоққа ёмғир остида туннел суратга олингани ва девор қопламасидан сув оқиб ўтаётгани тасвирланган видеони жойлаштирди.

Туннел қурилиши 2019-йил охиридан буён амалга оширилиб, давлат бюджетига 143 миллиард сўм тушди (дастлабки режага кўра, иш қиймати 67,73 миллиард сўм эди). Туннел 2022-йилга мўлжалланган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити олдидан шаҳар кўчаларини реконструксия қилишнинг бир қисмига айланди.

Қурилиш “Ўзбекистон темир йуллари” АЖ “Кўприкқурилиш” унитар корхонаси томонидан тендерсиз амалга оширилган.

Биринчи кўприк қуриш отряди директори ўринбосари Азим Мирзаев туннел сув остида қолгани акс этган видеога изоҳ бериб, шаҳар аҳолисини ҳаммаси жойида эканлигига ишонтирди. Иш ҳали якунланмаган ва январ ойининг охиригача амалга оширилади.

«Туннел қурилиши ҳамон давом этмоқда. Маиший чиқиндилар ёмғирли дренажларда тўпланиб қолгани учун сув ичкарига кириб кетган. Суғориш тизимлари ишламаган. Иншоот конструксияси бузилмаган», – дейди Мирзаев.