Сенаторлар Меҳнат кодексининг янги таҳририни маъқулладилар

Сенатнинг 24-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун маъқулланди.

1995-йилда қабул қилинган амалдаги Меҳнат кодекси замонавий воқеликка мос келмайди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати. Унда иш берувчининг жавобгарлиги, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш жараёнида фуқароларни меҳнат фаолиятига жалб этишнинг янги, турли шаклларини фаол ривожлантириш ҳисобга олинмайди. Иш берувчилар учун қўшимча ишчиларни ишга жалб қилишнинг соддароқ шаклларини танлаш учун ҳеч қандай шароит йуқ.

Меҳнат кодексини ишлаб чиқишда янги таҳрирда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар, жумладан, Германия, Швеция, Норвегия, Буюк Британия, Латвия, Эстония, Япония, Жанубий Корея ва МДҲ мамлакатлари тажрибаси ҳисобга олинди.

Кодексга бандлик, якка тартибдаги меҳнат муносабатлари, ишчиларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари, ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат низоларини кўриб чиқиш каби янги нормалар киритилди.

Янги Кодексни Сенат қўмиталарида дастлабки кўриб чиқиш чоғида давлат ва нодавлат ташкилотлардан, фуқаролардан келиб тушган таклифлар муҳокама қилинди.

Кодекс индивидуал меҳнат муносабатларини ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган жамоат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш тамойилларини назарда тутади. Меҳнат муносабатларида камситиш омиллари, идоравий тергов ва жамоавий меҳнат низолари нормаларига эътибор қаратилмоқда.

Сенаторларнинг фикрича, Меҳнат кодексининг янги таҳрири бозор иқтисодиёти талабларини ҳисобга олган ҳолда ишчилар ва иш берувчилар манфаатлари мутаносиблигини таъминлайди. Кичик бизнес ва якка тартибдаги тадбиркорлик соҳасига меҳнат қонунчилигини жорий этиш соддалаштирилади.

Бундан ташқари, эндиликда Меҳнат кодексининг нормалари халқаро ҳуқуқ нормаларига, жумладан, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномаларга ҳам мувофиқлаштирилмоқда.