Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Эронни аъзо давлат сифатида қабул қилди

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Ўзбекистоннинг бу ҳаракатини маъқуллаб, Эронни аъзо давлат сифатида қабул қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотида мақом олиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни тасдиқловчи ҳужжатни имзолади.

ШҲТ тартибларига мувофиқ, меморандум ташкилотга аъзо давлатлар томонидан тасдиқланиши керак. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти 2001 йилда ташкил етилган бўлиб, ҳозирда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистонни ўз ичига олади.

Афғонистон, Беларус, Эрон ва Мўғулистон каби баъзи давлатлар кузатувчи давлат мақомига эга бўлса, бошқа давлатлар, жумладан, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка ҳамкор давлатлардир.

2021 йилда Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эронни ташкилотга қабул қилиш ва Миср, Қатар ва Саудия Арабистонига мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш тартиби бошланган эди.