Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёга ташрифидан сўнг йўлларда таъмирлаш ишлари бошланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятининг Бойсун-Денов автомобил йўлидаги йўлнинг аҳволи ёмонлиги ҳақидаги сўзларидан сўнг мазкур участкада кенг кўламли таъмирлаш ишлари бошланди.

111 километрга чўзилган йўлни реконструкция қилиш ишлари цемент-бетон қоплама ёрдамида амалга оширилади.

Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифи чоғида шахсан ўзи машина ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг аҳволи ёмон еканини таъкидлагани, шундан сўнг бу муаммога тезкорлик билан муносабат билдириш бошланган.

Ишчилар йўлнинг Бойсун, Бандихон, Қумқўрғон, Олтинсой ва Денов туманлари ҳудудидан ўтувчи ушбу қисмида таъмирлаш ишларини бошлаб юборган.

Қурилиш майдонига 70 дан ортиқ ихтисослаштирилган машина ва механизмлар ҳамда 120 ишчи жалб этилган. Айни пайтда обектда асосий ишлар бошланиб, тўлиқ ҳажмда амалга оширилмоқда.