Қўшимча қирувчи самолётлар аллақачон Украинада – Пентагон

Украина бошқа давлатлардан қўшимча қирувчи самолётлар ҳамда улар учун еҳтиёт қисмлар олди. Бу ҳақда 19-апрел, сешанба куни Пентагон матбуот котиби Жон Кирби брифинг чоғида маълум қилди.

«Украина ўз самолётларининг бир қисмини хизматга қайтариш учун бошқа мамлакатлардан ёрдам олди. Ҳозир Украинада икки ҳафта олдингига қараганда кўпроқ стационар қанотли қирувчи самолётлар мавжуд», деди Кирби.

Унинг таъкидлашича, ушбу турдаги самолётлар бўйича тажрибага ега давлатлар Украинага нофаол самолётларни кўтариш ва учиришда ёрдам бера олган.

«Украиналиклар ҳавога кўпроқ самолётлар олиб чиқишга ёрдам бериш учун қўшимча платформалар ва қисмлар олди», – дея қўшимча қилди Кирби.

Пентагон матбуот котиби қайси давлатлар ёки самолётлар турлари ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмади. Унинг қўшимча қилишича, худди шундай схема бўйича бошқа давлатлар ҳам Киевга танклар билан ёрдам берган.