Шина ишлаб чиқарувчи Pirelli Россия бозорини тарк этади

Дунёдаги энг йирик шиналар ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган Италиянинг Pirelli компанияси Украинадаги махсус операцияси туфайли ўз фаолиятини қисқартиради ва Россиядаги сармояларини тўхтатади. Бу ҳақда компания сайтида айтилган.

«Россиядаги инвестициялар тўхтатилди, хавфсизлик билан боғлиқ бўлганлар бундан мустасно. Заводлар фаолияти аста-секин ходимларнинг иш ҳақи ва хизматларини молиялаштириш билан чекланади», – дейилади пресс-релизда.

Бундай қарор 17-март, пайшанба куни бўлиб ўтган директорлар кенгаши йиғилишидан сўнг қабул қилинди.

Россияда компаниянинг иккита заводи бор – Воронеж ва Кировда.