Қўшма Штатлар Россия томонидан гипертовушли ракеталардан фойдаланилганини тасдиқлади

Қўшма Штатлар Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлар пайтида Россия «Ханжар» гипертовушли ракеталарини қўллаганини расман тасдиқлади.

Қайд этилишича, бу жанговар ҳаракатлар вақтида бундай ракеталардан фойдаланиш бўйича биринчи қайд этилган ҳолат, деб ёзади CNN.

Маълумки, янги ракета соатига 6000 км тезликка эриша олади, бу товуш тезлигидан беш баробар юқоридир. Унинг хусусиятлари паст парвоз йули ва маневр қобилиятидир. Бу омилларнинг барчаси сунъий йулдошлар ва махсус радарлар томонидан гипертовушли ракеталарни аниқлашни қийинлаштиради.

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги 19-март, шанба куни «Ханжар» ракеталари қўлланилганини маълум қилди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги ракета учирилишини реал вақт режимида кузатишга муваффақ бўлди. Улар Ивано-Франковск вилояти Делятин қишлоғидаги ҳарбий омборни қуролдан ўққа тутган.