Қўшма Штатлар Украинадаги ҳарбий вазиятни муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказмоқда

Америка Қўшма Штатлари 19-апрел, сешанба куни Россиянинг Украина шарқий ҳудудларига ҳужумининг янги босқичини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Франция ҳукуматидаги манбаларга таяниб, BFMTV хабар бермоқда.

Таъкидланишича, учрашув АҚШ президенти Джо Байдендан ташқари Франция президенти Эммануел Макрон томонидан ҳам ташкил этилган. Россиянинг янги ҳужуми масаласи Британия, Германия, Канада, Италия, Полша ва Руминия раҳбарлари билан муҳокама қилинади.

Йиғилишда НАТО бош котиби Енс Столтенберг, Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Леен ва Европа кенгаши президенти Шарл Мишел иштирок этиши кутилмоқда.