Шон Пенн Владимир Зеленскийни Оскар маросимида нутқ сўзлашга чақирди

Америкалик актёр Шон Пенн 28-мартга ўтар кечаси бўлиб ўтадиган “Оскар”ни топшириш маросимида киноакадемиясини Украина президенти Владимир Зеленскийга сўз беришга чақирди.

Шон Пенннинг хабари 27-март куни CNN томонидан чоп этилган.

Актёр украиналик қочқинларга ёрдам бераётган Полшадан жонли эфирга чиқди. Шон Пенн Варшавада кўрганларини миграция инқирози деб атади ва уруш бошланишидан олдин ҳам Украина президенти Владимир Зеленский билан қандай учрашганини айтиб берди.

Бошловчи актёрдан Пенн Зеленскийнинг Оскар маросимида чиқишини хоҳлайдими, деб сўради.

«Ҳозирда академия унга бундай имкониятни беришдан бошқа қила олмайди», деб жавоб берди Шон Пенн.

Актёр Владимир Зеленскийга сўз беришдан бош тортиш академиянинг вазиятдан чиқиб кетаётганини англатишини таъкидлади. Ва кейин Шон Пенн Оскарни бойкот қилишга чақирди.

Шон Пенн Мйстиc Ривер ва Ҳарвей Милк филмларида бош ролларни ижро этгани учун Академия мукофоти совриндори.