Швеция ва Финляндия бир вақтнинг ўзида НАТОга мурожаат қилишни режалаштирмоқда

Магдалена Андерссоннинг фикрича, Финляндия ва Швеция бир вақтнинг ўзида НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топшириши хавфсизлик учун яхшироқдир.

Швеция ва Финляндия 18-май, чоршанба куни ўз хавфсизлиги учун муҳим қадам ташлаш ниятида, деб маълум қилди Швеция бош вазири.

Швеция ва Финляндия 18-май, чоршанба куни бир вақтнинг ўзида НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топшириш ниятида. Бу ҳақда Швеция бош вазири Магдалена Андерссон маълум қилди.

Магдалена Андерссон Финляндия президенти Саули Ниинисте билан қўшма матбуот анжуманида “Швеция хавфсизлиги ва швед халқи хавфсизлиги учун энг яхши нарса бу НАТОга аъзо бўлиш ва биз буни Финляндия билан биргаликда қилишимиздир”, деди.