Сиёсатшуносларнинг фикрича, Ўзбекистонда Россиядан кўра кўпроқ “Европа” бор

22 ноябр куни Душанбеда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Хосеп Боррел билан биргаликда Марказий Осиёнинг барча давлатларидан вазирлар иштирок этди. Анжуманда Ўзбекистонга алоҳида ўрин берилди, чунки Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўзини энг яхши томондан кўрсатди.

Ўзбекистон кўплаб давлатлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Бироқ, фақат Россия Ўзбекистон билан “ҳамкорлик”га ҳаддан ташқари қизиқиш билдирмоқда, “юмшоқ куч” сиёсатини олиб бормоқда, шунда Мирзиёев ЕОИИга кириш ва мамлакатни КХШТга қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади.

“ЕИ-CА конференцияси кўрсатганидек, Ўзбекистон Россиянинг иттифоқдоши мезонларига мос келадиган давлат эмас. Агар эътибор берсангиз, Москва тарафдорлари яққол диктатура режимига эга бўлган ёки Россия Федерациясининг ёлғон ваъдалари туфайли россияпараст уюшмаларга қўшилган давлатлардир», деб ёзади сиёсатшунослар.

Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан кейин Ўзбекистон ўзини европапараст томондан кўрсата бошлади, жумладан, ислоҳотларни амалга ошириш. Европа Иттифоқи – Марказий Осиё конференциясида Абдулазиз Комилов Ироқ, Сурия, Яман, Ливан, Ливия ва Афғонистон фуқароларига Беларусга парвозлар чеклангани муносабати билан Хосеп Боррелдан миннатдорчилик олди. Бундан ташқари, ТИВ раҳбари Ўзбекистон яшил иқтисодиёт, экология ва биохилма-хилликни сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тамойилларини жорий этиш ниятида эканини айтди. Ўзбекистон бу йуналишда Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни йулга қўйишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, Комилов яна бир бор Европа Иттифоқи давлатларини гуманитар фалокатга йул қўймаслик учун Афғонистондаги Толибон ҳукумати билан мулоқот бошлашга чақирди.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўз эътиборини “инвестиция” сўровларига қаратмай, ўз фуқаролари, сайёрамиз ва қўшнилари ҳақида қайғурадиган европалик сиёсатчидек иш тутган. Айни пайтда, Европа Иттифоқининг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Ютта Урпилайнен маълум қилишича, Ўзбекистон иштирокисиз ҳам Европа Иттифоқи афғонлар, шунингдек, қўшни давлатлар учун 1 миллиард евролик ёрдам пакетини сафарбар қилди. Айни пайтда Европа Иттифоқи Кобулдаги янги ҳукуматни ҳали тан олмаган.

“Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўзаро манфаатли ҳамкорликка интилаётган, ўз мақсадини кўзламаган, шерикларидан шахсий манфаат учун фойдаланмайдиган давлатга айланди”, деб ёзади сиёсатшунослар.