Синоптиклар ҳафталик прогнозни беришди

Синоптиклар бу ҳафта Ўзбекистон аҳолисини қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилди.

Ўзгидрометнинг хабар беришича, 14—17-март кунлари республикада ҳаво беқарор бўлиб қолади.

“Кўпчилик ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир йўғади, 14—16-март кунлари жойларда кучли момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида 14-март ва 16—17-март кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор), асосан, кичик жойларда ёғади”, — дейилади хабарда.

Кундузи ҳаво ҳарорати ҳафтанинг биринчи ярмида 14—17° дан 8—11° гача ўзгариб туради, пайшанба куни эса 16—21° гача кўтарилади.

18-март, жума куни Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисмидан совуқ ҳаво массаси кириб келади. Республика бўйлаб ёмғир ёғади, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғирнинг қорга айланиши истисно этилмайди. Ҳарорат кундузи 7-10 даражагача пасаяди.

Ҳафта давомида республика бўйлаб баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Республикамизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик ёмғир ва қор шаклида ўтади, 14—16-мартда жойларда кучли бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел оқими, тоғларда қор кўчкиси тушиши хавфи бор.