Словакия С-300 ҳаво мудофаа тизимларини Украинага топширади

Голландия ва Германия НАТО талаби билан Словакияга Украинага узатилаётган С-300 ҳаво мудофаа тизимлари ўрнига Американинг Patriot зенит-ракета комплексларини етказиб беради.

Хабар қилинишича, Германия ва Голландия Словакиянинг марказий қисмидаги Слиак авиабазаси ҳудудида Patriot ҳаво мудофаа тизимларини жойлаштиради.

«Бугун тизим жойлаштирилиши тўғрисида якуний қарор қабул қилинди. Улар иттифоқчиларнинг жиловини кучайтириш ҳамда Словакия ҳудуди ва унинг аҳолисини ҳар қандай ракета таҳдидидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Словакия Украина билан чегарадош. Патриот ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари апрел ойининг ўрталаридан бошлаб навбатчилик қилади.”, дейилади  Нидерландия ҳарбий департаменти хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам бериш учун 800 миллион доллар ажратилишини маълум қилган эди. Шунингдек, у шанба куни унинг маъмурияти яна 200 миллион долларга рухсат берганини ёки Украинага доимий равишда қурол ва ўқ-дорилар етказиб беришни амалга ошириш мумкинлигини таъкидлади.