Словакия ҳукумати Украинага Миг-29 қирувчи самолётларини топшириш ниятида

Словакия ҳукумати ўзининг Миг-29 совет қирувчи самолётларини Украинага топширишга тайёр, бироқ шарт билан. Бу ҳақда Business Insider хабар бермоқда.

Қайд этилишича, самолётларни топшириш мамлакат ҳукумати ўз ҳаво ҳудудини Полша ва Чехия билан ҳимоя қилишга рози бўлганидан кейин амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Словакия Украинага 30 та Т-72 танкини юбориши ва бунинг эвазига Германиядан Leopard 2А4 олиши керак эди. Бироқ, Словакияга атиги 15 та немис танки таклиф қилинди. Мудофаа вазирлигига кўра, бу тенг бўлмаган алмашинув, шунинг учун режалаштирилган битим амалга ошмади.

Шунингдек, Словакия Украинага Градлар учун бешта вертолёт ва ўқ-дорилар совға қилгани маълум қилинган.