Словакия Зеленскийни давлат мукофоти билан тақдирлади

Словакия Украина президенти Владимир Зеленскийни эркинлик ва умид рамзи бўлган Александр Дубчек номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлади.

Бу ҳақда Словакия бош вазири Эдуард Хегер маълум қилди.

«Путин Совет Иттифоқи 1968 йилда Чехословакияда қилганини Украинада ҳам такрорлашга қарор қилди. У инсонларнинг демократияга бўлган истагини бостириш учун ҳарбий куч ишлатади», – деди Хегер.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Словакия агар НАТО мудофаа қобилиятини тўлдирса, С-300 зенит-ракета комплексларини Украинага беришга тайёрлиги хабар қилинганди.